• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    Россия 2025 йил урушга камида 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини ёллади — “Хочу жит” лойиҳаси

    Россия 2025 йилда армия билан шартнома тузган камида 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини урушга ёллади. Улар орасида 19 ёшли фуқаролар ҳам бор. Бу ҳақда манбаларга таяниб “Хочу жит” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси хабар берди.

    Foto:
    Иллюстратив фото: senzor.net

    Маълум қилинишича, ўзбекистонликларни ёллаш учун Россия аввалгидек усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, меҳнат муҳожири сифатида келган Ўзбекистон фуқаролари юқори маошли иш баҳонасида қурилишларга ёки армиянинг фронторти бўлинмаларига ёлланади. Асосий рағбат сифатида уларга Россия фуқаролиги ваъда қилинади.

    Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётганлар таҳдид ва руҳий босим орқали урушга жалб қилинмоқда, дейди “Хочу жит” лойиҳаси.

    Ёллаш кўпинча шантаж билан бирга кечиши мумкин. Бу асосан Россия фуқаролигини яқинда олган муҳожирларга нисбатан кенг қўлланади. Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин 5 мингдан ортиқ рейд ўтказилгани, улар давомида 90 минг киши “ушланганини” айтганди. Уларнинг 30 минг нафари шартнома имзолаб, урушга жўнатилган.

    Ҳозирда Украина асирлигида 33 та давлат фуқаролари бор. Чет эллик ҳарбий асирлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради.

    Ўзбекистон фуқаролари Украинадаги урушга аввал ҳам юборилган

    Апрель ойида “Хочу жит” лойиҳаси Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинага қарши урушда қатнашган 1100 киши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилган эди. Ўшанда рўйхат тўлиқ эмаслиги, агар Россия армияси сафида жанг қилаётган этник ўзбеклар ҳисобга олинса, уларнинг сони бир неча минг кишига етиши таъкидланган.

    Урушга ёлланган фуқароларнинг катта қисмини 25 дан 50 ёшгача бўлганлар ташкил этган. “Хочу жит” 1100 кишига оид маълумотларни қандай қўлга киритганини очиқламаган.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабати

    Ўзбекистон расмийлари Украинага қарши урушда Россия армиясига ёллангани айтилаётган ўзбекистонликлар рўйхати бўйича текширув олиб бормоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бу маълумотлар ваколатли органлар томонидан текширилаётганини айтган.

    У Ўзбекистон фуқароларининг хорижий ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши тақиқланганини таъкидлаб, маълумотлар тасдиқланса, тегишли чоралар кўрилишини билдирганди. Бироқ, мазкур баёнотдан кейин Ўзбекистон фуқароларининг урушга ёллангани эҳтимоли бўйича ҳеч қандай маълумот берилмаган.

    “Хочу жит” лойиҳаси таъкидлашича, 2025 йил 5 июнь куни Курск вилоятидаги полигонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегациясининг норасмий ташрифи бўлиб ўтган. Делегацияга Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари полковник Алишер Нарбаев бошчилик қилган. Уларга Ленинград ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларининг жанговар тайёргарлик элементлари бўйича маъруза берилган.

    Ўзбекистон фуқароларига чет давлатларининг ҳарбий хизматига ёлланиш тақиқланган

    Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади. Урушга одамларни ёллаш, уларни ўқитиш ва улардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга олиб келади.

    Жиноят кодексининг 154-1-моддасига асосан, чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланган Ўзбекистон фуқаролари 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

    31 июл, 11:20   Изоҳ (0)   3917
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Украинадаги уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда дунёдаги энг узун чақмоқ қайд этилди

    Дунё | 1 август, 00:10

    Августдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар оширилди. Миқдорлар қанчага етди?

    Ўзбекистон | 31 июл, 23:51

    АҚШда рекорд миқдордаги демократлар Исроилга ҳарбий ёрдамни тақиқлаш учун овоз берди

    Дунё | 31 июл, 23:36

    Ғазодаги болалар суратларидан сўнг Трампнинг Нетаньяхуга нисбатан муносабати ўзгарди — CNN 

    Дунё | 31 июл, 23:02

    Сунъий интеллект шифокорлар эътиборсиз қолдирган кўкрак саратони ҳолатларининг 30 фоизини аниқлади

    Дунё | 31 июл, 22:05

    АҚШ яқин уч ярим йил ичида Ойга қўнишни режалаштирмоқда — NASА

    Дунё | 31 июл, 21:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.