Хитойнинг Ченду шаҳридаги қўриқхонада дарахтдан қулаган панда икки турдошини қўрқитиб юборди. Воқеа видеоси People’s Daily China нашри томонидан эълон қилинди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Видеода дарахт остида ҳордиқ чиқараётган икки панда устига дарахтдан учинчиси қулаганини кўриш мумкин. Сўнг уларнинг бари дарахт шохини ўйнашга киришиб кетган.
Ченду қўриқхонаси ходимлари пандалар ҳаётини кузатув камералари орқали кузатиб боради ва қизиқарли лавҳаларни вақти-вақти билан интернетга чиқаради.
Изоҳ (0)