Биг-бен номи билан машҳур бўлган Британия парламентининг Елизавета минораси қўнғироқлари Рождество ва Янги йил байрамлари шарафига яна бонг урди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Августдан бери таъмирлашда бўлган Буюк Британия рамзларидан бирининг бонгини лондонликлар ва шаҳар меҳмонлари 23 декабрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 9:00 да тинглади. Унинг овозини 2018 йил 1 январга қадар эшитиш мумкин бўлади, шундан сўнг таъмирлаш давом эттирилади.
Минора таъмири 2021 йилга қадар давом этади. Таъмирлаш ишлари қиймати 61 миллион фунт стерлингни (81,5 миллион доллар) ташкил этади.
Изоҳ (0)