Квебек провинциясида яшовчи ҳозирча исми-шарифи номаълум шахс Lotto Max миллий лотереясида 60 миллион Канада доллари (47 миллион АҚШ доллари) ютиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур провинциянинг қайси шаҳрида бахтли чипта сотилгани аниқ эмас. Канада лотереялари қоидаларига кўра, пулни қўлга киритиш учун ташкилотчиларга ютуқ чиққан чиптани тақдим этиш, ғолибнинг исми-шарифи эса жамоатчиликка маълум қилиниши шарт.
Шунингдек, Рождество арафасидаги тиражга ҳар бири 1 миллион Канада доллари (780 минг АҚШ доллари) миқдоридаги 32 та ютуқ қўйилди ва улардан ярми ўйналди.
Изоҳ (0)