Париж геофизика институти астрономларининг аниқлашича, Ернинг катталиги Марсдек келадиган Тейя сайёраси билан тўқнашиши натижасида Ойнинг пайдо бўлиши ҳақидаги мавжуд гипотеза йўлдошнинг минерал таркибини тушунтириб бера олмайди. Компьютер моделининг кўрсатишича, сайёҳ сайёранинг ўлчами жуда кичик бўлиши керак, деб хабар берди Daily Mail.
Тадқиқотчилар Ер ва Тейя тўнашувининг икки миллиарддан ортиқ симуляциясини ўтказди. Уларнинг аниқлашича, агарда сайёҳ сайёра массаси Ер массасининг 15 фоизидан ортиқ бўлганида ер мантиясида никел ва кобалт миқдори ҳозиргидан кўпроқ бўлган бўларди.
Колорадо штатининг Жануби-ғарбий институти олимлари томонидан тақдим этилган бошқа бир версияга кўра, тўқнашувдан сўнг Ер кўплаб кичик космик жисмлар зарбига учраган. Бу каби бомбардировка сайёранинг кимёвий таркибини ўзгартириб юборган, унинг ядросини олтин, кумуш ва платинага бойитган. Янги гипотеза қадимги тоғ жинсларининг минерал таркибидаги аномалияларнинг пайдо бўлишини тушунтириб беради.
Изоҳ (0)