Жаҳоннинг собиқ саккизинчи ракеткаси Анна Курникова шоу-бизнеснинг машҳур вакили Энрике Иглесиасга эгизак фарзандлар туғиб берди. Бу ҳақда «Sports.ru» TMZ нашрига асосланиб хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, юлдузли жуфтлик ўз фарзандларига Николас ҳамда Люси исмини берган. Анна ва Энрике ҳозиргача расман турмуш қуриб улгурмаган. Бироқ улар 2001 йилдан буён бирга ҳамда манбанинг қайд этишича, доимий равишда жамоатчилик эътиборидан четда бўлишга интилади.
36 ёшли Курникова ҳамда 42 ёшли Иглесиас оиласи ҳақида яхши биладиган Ана Бойер ҳам эгизаклар борасидаги маълумотни тасдиқлаган. Қўшиқчининг синглисидек бўлган Боер яқиндагина жаҳоннинг собиқ еттинчи ракеткаси Фернандо Вердаскога турмушга чиққанди.
Изоҳ (0)