Блогер Чили Клаус даниялик болалар хори билан Рождество мадҳиясини куйлади. Дастлаб болалар шунчаки байрам қўшиғини куйлади, кейин эса бу ишни дунёдаги энг аччиқ қалампирни еган ҳолда амалга оширишга уриниб кўрди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Шундан сўнг хорнинг куйлаши жуда қийинлашди: кимдир қизарди, кимдир йўтала бошлади, бошқаларнинг эса аччиқдан нафаси қисила бошлади. Ҳайратланарлиси, бир неча кишига ҳеч нарса таъсир қилмади ва улар қўшиқни куйлашда давом этди.
Изоҳ (0)