Германиянинг Гессен ери расмийлари полиция томонидан олдинроқ мусодара қилинган биткоинлар миллионлаб евро тушум келтиришига умид қилмоқда. Савдолар яқин кунларда бўлиб ўтади, деб хабар беради «Корреспондент.net» .
2014 йилда Гессен полицияси Европол ва ФҚБ билан ҳамкорликда наркотиклар сотиш билан шуғулланган Hydra ва Silk Road 2.0 интернет-дўконларига қарши операцияни амалга оширди. Уларнинг хизматидан 150 минг атрофидаги киши фойдаланган ва наркотиклар учун, жумладан, биткоинлар билан ҳисоб-китоб қилган.
Операция давомида наркосавдогарлардан компьютерлар ҳам мусодара қилинган ва шу тариқа, Гессен расмийлари 126 биткоинга эга бўлганди.
Уч йил аввал критовалюта нархи нисбатан паст бўлган ва биткоинларни тахминан 50 минг долларга сотиш мумкин эди. Бугунги кунга келиб расмийлар уларнинг савдосидан 2 миллион евродан ошиқ тушумга эга бўлишни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)