Франциянинг Лион шаҳрида Aguttes аукцион уйи савдолари давомида улкан сержун мамонт скелети 548,25 минг еврога сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
10 йил аввал Сибир абадий музлигидан топилган скелетнинг баландлиги 3,4, узунлиги 5,3 метрдан иборат. Ҳолати аъло даражада бўлиб, суякларининг 80 фоизи сақланиб қолган.
Мамонт Страсбургдаги фирма белгисида мазкур жонивор тасвирланган компания эгаси томонидан харид қилинди. У скелетни компания офиси кираверишига жойлаштиришини билдирди.
Изоҳ (0)