Виржиниялик Бетани Линн Стивенс ўзининг икки питбуль ити томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Юзи, бўйни ва қўлларида жароҳат излари бўлган 22 ёшли аёлнинг жасади Гучланд округидаги ўрмонзордан топилди. Уни итлар билан сайрдан қайтавермаган қизини қидириб кетган Стивенснинг отаси аниқлади.
«Тана даҳшатли даражада ғажиб ташланганди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги 40 йиллик фаолиятим давомида бундай кўринишга дуч келмагандим. Итлар бекасига сайр чоғи ташланган кўринади», — деди шериф Жеймс Агнью.
Питбуллар ўзини бундай тутишига нима сабаб бўлгани ҳодисадан сўнг жонсизлантирилган жониворлар жасади ёриб кўрилганидан сўнг аниқланади.
Изоҳ (0)