АҚШ ҳарбий қўмондонлиги жанубий япон ороли Окинавада денгиз пиёда қўшинлари оғир транспорт вертолётлари СH-53 парвозларини яна йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Улардан бири 13 декабрь куни маҳаллий мактаб спорт майдончасига оғирлиги саккиз килограммга яқин иллюминаторини тушириб юборган эди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
18 декабрь, душанба куни маҳаллий ҳокимиятга бу учувчи хатоси натижаси эканлиги ва машина носозлиги билан боғлиқ бўлмаганлиги маълум қилинди.
Америка қўмондонлиги қарори Окинава расмийлари норозилигига сабаб бўлди. Окинавадаги муниципалитетлар ҳозирда бирин-кетин ҳодиса билан боғлиқ норозилик баёнотларини қабул қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 декабрь тонгида Американинг Футэмма ҳарбий базасига туташ мактаб спорт майдончасига вертолёт иллюминатори қулаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
18 декабрь, душанба куни АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакиллари мактабга келди ва узр сўради.
Изоҳ (0)