Канадалик миллиардер Барри Шерман ва унинг хотини Хани бўғиб ўлдирилган. Бу ҳақда 17 декабрь, якшанба куни Торонто полицияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Патологоанатомик текширувлар кеча ва бугун ўтказилди. Икковининг ҳам ўлимига бўғилиш сабаб бўлган», — дейилади полиция пресс-релизида.
Полиция олдинроқ ҳам эр-хотиннинг ўлимини «шубҳали» деб атаганди.
Канаданинг энг бадавлат кишиларидан бири, Apotex фармасевтика компанияси асосчиси Барри Шерман ва унинг хотини 15 декабрь, жума куни Торонтодаги уйлари ертўласидан ўлик ҳолда топилганди. Жасадлар оила аъзоси бўлмаган киши томонидан аниқланган.
Изоҳ (0)