Сурия армияси Хама вилоятининг шимоли-шарқида «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи жангариларини йўқ қилиш бўйича операцияни ўтказмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қўшинлар 17 декабрь, якшанба куни Мшейрфа шаҳрини эгаллагани ва Сурия байроғини кўтаргани билдирилмоқда. Ҳозирда улар Хальфая шаҳри остонасида душманни таъқиб этмоқда.
«Жабҳат ан-Нусра» марраларига берилган артиллерия зарбалари натижасида дала қўмондони Салоҳиддин аш-Шишаний ўлдирилди. У гуруҳнинг ёлланма жангариларига бошчилик қилаётганди.
Изоҳ (0)