Филиппинда «Кай-Так» тропик довули камида 34 кишининг ҳалокатига сабабчи бўлди, деб ёзади «Интерфакс».
Маҳаллий ҳукумат Билиран провинциясида 26 киши ҳалок бўлгани ва 23 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Уларнинг бир қисми сел оқими остида қолган бўлиши мумкин. Яна етти киши тўртта марказий ҳудудда ҳалок бўлди.
Довул Филиппинга 16 декабрь, шанба куни етиб келди. Табиий офат туфайли 89 минг киши эвакуация қилинди. Рождествони нишонлашга келган кўпчилик сайёҳлар мамлакатнинг хавфсиз туманларида қолишга ёки транспорт ишидаги узилишларга дуч келишга мажбур бўлди.
Президент Родриго Дутерте жабрланган Билиран провинциясига ташриф буюришга ваъда берди.
Изоҳ (0)