КХДР етакчиси Ким Чен Ин отаси Ким Чен Ир дафн қилинган Кимсусан ядгорлик мажмуасига ташриф буюрди, деб ёзади «ТАСС». Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, Ким Чен Ин у ерда 17 декабрь куни вафот этганига олти йил тўлган, ҳисоб бўйича иккинчи давлат раҳбари хотирасига ҳурмат-эҳтиром бажо келтирди.
Ким Чен Ин мақбарага 17 декабрь, якшанба куни бориб, отасининг ҳайкали пойига гул солинган сават қўйди. Ўз ташрифи чоғида у КХДРни «сиёсатда мустақил, иқтисодиётда бой ва мудофаада ўз кучига ишонган» ҳолатга келтириш учун «янада қатъийроқ кураш бошлаш»га ваъда берди.
КХДР етакчиси Кимсусан ёдгорлик мажмуасига ҳар йили отасининг ўлими куни ташриф буюради. Ким Чен Ир ҳокимиятни 1994 йилдан 2011 йилгача бошқарган.
Изоҳ (0)