Ливия собиқ раҳбарининг ўғли Сайфулислом Каддафи мамлакат президентлигига сайловларда иштирок этиш ниятида. Бу ҳақда Каддафилар оиласи матбуот котиби Босим ал-Хошимий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сайфулислом Каддафи 2018 йил ўрталарида ўтказилиши мумкин бўлган Ливия президентлигига сайловларда иштирок этади. У яқин орада ўз дастурини тақдим этади», — деди матбуот котиби.
Муаммар Каддафининг иккинчи турмушидан дунёга келган катта ўғли отаси томонидан ҳаётлик чоғида ворис сифатида кўрилганди.
Сайфулислом Каддафи 44 ёшда. Австрия ва Буюк Британияда ўқиган, маълумоти бўйича меъмор ва муҳандис.
Изоҳ (0)