2014 йилда Ҳинд океани устида ғойиб бўлган Malaysia Airlines компанияси самолёти йўловчиларининг оилалари келгуси ҳафтада самолёт ишлаб чиқарувчиси — Американинг Boeing компаниясига қарши АҚШда коллектив даъво киритиш ниятида. Бу ҳақда China Daily газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
ХХРнинг 28 нафар йўқолган фуқаросининг 60 дан ортиқ оила аъзоси даъвогар сифатида чиқмоқда.
«Суд жараёни 19 декабрь куни Вашингтонда бошланади», — дейди йўловчилар қариндошлари манфаатини ҳимоя қилувчи адвокат Чжан Цихуай. Суд жараёни давомида MH370 рейсида қўлланилган самолётда конструкция, ишлаб чиқариш ёки йиғиш сифати билан боғлиқ бирор-бир муаммо бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш керак бўлади.
Адвокатнинг маълум қилишича, барча даъвогарлар Boeing’дан пул бадалини тўлашни талаб қилиш ниятида.
Изоҳ (0)