15 декабрь, жума куни Корея ярим оролида КХДР ракета-ядро дастури кучайтирилиши ҳамда АҚШ ва иттифоқдошлари томонидан минтақада ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар натижасида кескинлашган вазиятни кўриб чиқиш учун ўтказиладиган БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида Пхеньян вакили иштирок этади, деб ёзади «ТАСС». Учрашувда КХДРнинг БМТдаги доимий вакили Ча Сон Нам Пхеньян номидан қатнашади.
Таъкидланишича, КХДРлик дипломатлар бундай мажлисларда камдан-кам иштирок этади.
Пхеньян аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгашини халқаро тақиқларга қарамай олиб борилаётган ракета-ядро дастури туфайли КХДРга шафқатсиз санкциялар жорий қилгани учун кўп бора кескин танқид қилган эди.
Изоҳ (0)