Қирғизистонда МДҲ давлатларидан бирининг халқаро қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, Knews хабар бермоқда.
Давлат қўмитаси маълумотларига кўра, у Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар махсус хизматлари томонидан қидирилаётган эди.
«У экстремистик ташкилотнинг фаол аъзоси бўлгани ҳолда, жиноий жавобгарликдан Қирғизистонда яшириниб келган. У шу ерда легаллашиб, кейинги тарғибот фаолиятини ташкил этиш учун яширин диний-экстремистик ташкилот тузишни режалаштирган. Қўлга олинган эркак, уни жавобгарликка тортиш учун, ваколатли ҳамкор-органлар вакилларига топширилган», — дейилади қўмита ахборотида.
Изоҳ (0)