Москвада Санкт-Петербург метросида теракт уюштиришда айбланган Акром ва Аброр Азимовларнинг отаси қўлга олинди. Бу ҳақда улардан бирини ҳимоя қилаётган адвокат Дмитрий Динзе маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Ахрол Азимов қўлга олинганини унинг кичик ўғли ҳам тасдиқлади.
Динзе Ахрол Азимовга гувоҳлик кўрсатмаларини ўзгартириш ва ўғиллари адвокатлардан воз кечишига эришиш мақсадида босим ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Интерфакс» манбасига кўра, яқинда Россия фуқаролигидан маҳрум этилган Азимов мамлакатда бўлиб туриш қоидасини бузгани учун тутилган. Уни Санкт-Петербург махсус хизматлари ходимлари қўлга олгани ва шаҳарга етказиб келгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)