Ҳиндистонда Мадхья-Прадеш штатининг қотилликда гумон қилинаётган бахт вазири қидирилмоқда, деб ёзади New York Post. Суд уни ҳибсга олиш учун ордер берди.
«Уни полиция қидирмоқда. Ишончимиз комилки, унинг изидан туша оламиз», — деди маҳаллий ҳукумат.
Нашр маълумотларига кўра, Лал Сингх Арья 2009 йилда мухолифатчи сиёсатчилардан бирини ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Ушбу иш тафсилотларига аниқлик киритилмаяпти.
Мадхья-Прадеш бахт вазирлиги ташкил қилинган биринчи штатдир. Унда 70 миллионга яқин киши яшайди. Арья 2016 йилда вазир бўлган эди.
Изоҳ (0)