Google Xитой пойтахтида сунъий интеллект илмий-тадқиқот марказини очади, деб ёзади «ТАСС». Бу компаниянинг Нью-Йорк, Торонто, Лондон ва Цюрихдаги марказларидан ташқари, Осиёдаги биринчи объекти бўлади.
«Сунъий ақлнинг чегараси йўқ, унинг имкониятлари чексиз — охир-оқибат бутун дунёдаги одамларнинг ҳаётини яхшилаш мумкин», — деди Google Cloud бош илмий маслаҳатчиси Ли Фэйфэй. Унинг сўзларига кўра, янги марказ тегишли соҳадаги фундаментал ишланмаларга эътибор қаратади.
Google Пекиндаги марказда ишлаш учун хорижлик ва хитойлик олимларни фаол равишда жалб қилишни режалаштирмоқда. «Умид қиламизки, у муваффақиятли ғояларни ишлаб чиқишга қодир ёш креатив мутахассислар учун ўзига хос магнитга айланади», — дея қўшиб қўйди Фэйфэй.
Изоҳ (0)