Amazon онлайн-ритейлери асосчиси Жефф Безосга қарашли Blue Origin компанияси New Shepard 3 кўп мартали космик кема синовини ўтказди. Синов акс этган видео Безоснинг Twitter’даги саҳифасига жойланди.
Ракетанинг учирилиши ва қайта қўниши муваффақиятли ўтди деб топилди.
#NewShepard had a successful first flight of Crew Capsule 2.0 today. Complete with windows and our instrumented test dummy. He had a great ride. @BlueOrigin pic.twitter.com/PZHXWXjuw9
— Jeff Bezos (@JeffBezos) December 13, 2017
New Shepard 3 ракетаси вертикал қўнишни амалга оширди. Бунда у ўз двигателларидан фойдаланди. Одам манекени жойлаштирилган капсула парашютларда қўнди.
Синов 12 декабрь куни Техас штатидаги полигонда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)