АҚШдаги уй ҳайвонларини муҳофаза қилувчи марказ Knightscope K-5 номли қўриқчи роботни сотиб олди. У марказда патрулни амалга оширади. Бироқ маҳаллий ОАВлар робот марказ атрофини уйсиз дайдилардан қўриқлашини маълум қилган, деб ёзмоқда TJournal.
Марказ томонидан маълум қилинишича, уйсиз дайдилар ишга келаётган марказ ходимларига хавф туғдирган. Роботнинг ўзи дайдиларни қувмайди, балки одамлар тўплангани ҳақида сирена чалиб, ҳақиқий қўриқчиларни огоҳлантиради. Таъкидланишича, қурилманинг иши давомида автомобилларнинг бузлиши ва офис олдидаги чодирлар сони камайган.
Робот қўриқчининг фаолиятига Уйсизларни қўриқлаш бўйича миллий марказ қарши чиққан. Шунингдек, Сан-Франциско расмийлари роботнинг рухсатсиз жамоат йўлларида фойдаланилганлиги учун марказни огоҳлантирган.
Изоҳ (0)