MoneyTaker гуруҳининг русийзабон хакерлари Россия, АҚШ ва Британиядаги банкларда охирги ярим йил мобайнида 20 та муваффақиятли ҳужумни амалга оширди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШдаги бир муваффақиятли ҳужумдан сўнг кўрилган ўртача зарар 500 минг долларни ташкил этгани билдирилмоқда.
Хакерлар 2016 йил баҳоридан бери хуружларни амалга ошириб келмоқда. Олдинлари изларни йўқотишга имкон берувчи хакерлик усуллари туфайли уларнинг ҳужумлари пайқалмай қолаётганди.
Экспертлар пуллар ўғирланиши билан боғлиқ янги ҳолатларни истисно этмади.
Изоҳ (0)