Пентагон АҚШнинг Lockheed Martin компанияси билан 2021 йилга келиб F-15 қирувчи самолёти учун лазер қурилмаси ишлаб чиқиш юзасидан шартнома имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Wall Street Journal нашрига кўра, қиймати 26 миллион доллар бўлган келишув доирасида компания 1609 километр масофадаги ракета ва дронларни уриб туширишга қодир қурилмаларни етказиб беради.
АҚШ мудофаа вазирлиги қурилма 50 киловаттга эга бўлишини кутмоқда, бу энг йирик саноат лазери кучидан 5 баробар кўп. Келгусида эса қирувчиларда жойлаштириладиган лазер қуроли кучи 100—150 киловаттга етиши мумкин.
Изоҳ (0)