Россиянинг Омск шаҳрида 17 ёшли ўсмир 60 минг рублга (1010 доллар) биткоин сотиб олишга ҳаракат қилди, бироқ фирибгарлар қурбонига айланди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Хабар берилишича, ўсмир Янги йил учун пул ишлаб олишни хоҳлаган ва криптовалюта бойиб кетишнинг тезроқ йўли, деган қарорга келган. У интернетда биткоин савдоси ҳақидаги эълонни топган ва сотувчи билан боғланган.
Сотувчи қиз ўсмирга битта биткоинни 60 минг рублга сотиб олишни таклиф қилган. Ўсмир эса дарҳол сўралган пулни қизнинг ҳисобига ўтказган, бироқ ваъда қилинган валютани олмаган.
Полициячилар қизнинг шахсини аниқлаш устида ишламоқда, шунингдек, ўтказмани текширмоқда ва жиноят қаердан содир этилганини аниқламоқда.
Изоҳ (0)