Россияда маблағ етишмовчилиги туфайли «Баргузин» янги авлод жанговар темир йўл комплексини ишлаб чиқиш 2018—2027 йиллар қуролланиш давлат дастурига киритилмади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Барча ракета дастурларини молиялаштириш учун маблағ йўқ. Янги давлат дастурига киритилган ‘Сармат’ ва ‘Рубеж’ учун ‘Баргузин’ни вақтинча қурбон қилишга тўғри келди», — деди «ТАСС» агентлигининг мудофаа саноати комплексидаги суҳбатдоши.
Манбага кўра, «Баргузин» устидаги ишлар 2016 йил кузида якунланган. У бўйича амалга оширилган охирги тадбир Плесецк космодромидан «Ярс» ракетасининг учирилиши бўлганди.
Изоҳ (0)