Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи фуқаронинг уйига очиқ қолган эшиги орқали номаълум шахслар кириб, 25 миллион сўмни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Гулистон» МФЙ да яшовчи икки шахс содир этганлиги аниқланиб, улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)