Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабалари Unibot 3D-принтерини ишлаб чиқди, деб ёзади «Spot.uz». Хабар берилишича, аллақачон FDM 3D-принтерларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, уч ўлчамли босма бўйича хизмат кўрсатиш ташкиллаштирилган.
«Стартап-ташаббуслар» дастурининг иккинчи даврасида ғолиб бўлган Unibot лойиҳасини ривожлантириш режасига мувофиқ, озиқ-овқат, металл учун мўлжалланган, шунингдек, модулли принтерлар учун хом ашё ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бунинг учун ишлаб чиқувчилар 80 миллион сўм жалб қилмоқчи , у 20 та принтердан иборат 3D-лабораторияни яратишга, иш муҳитини ташкиллаштиришга, корхонани тўлиқ жиҳозлашга ва маркетинг фаолиятини бошлашга ишлатилади.
Стартап ўзининг асосий афзаллиги сифатида турли мақсадлар учун мўлжалланган ва турли катталикдаги 3D-принтерларнинг уч ўлчамли босма бўйича хизматларни 1 грамм материал учун 1000 сўмдан амалга оширишини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)