Москва вилоятининг Раменское туманидаги ёнғинда ўзбекистонлик икки аёл ва бир эркак ҳалок бўлди. Офат оқибатида яна беш киши жабрланди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Тумандаги «Аист» савдо марказида ёнғин 8 декабрь, жума куни эрталаб рўй берди. Ўт ўчирувчилар алангани ярим соатда бартараф этишга муваффақ бўлди, бироқ олов 40 квадрат метрни қамраб олишга эришди.
Дўкон ходими бўлган уч қурбоннинг исми-шарифи ҳозирча маълум эмас. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди ва тергов олиб борилмоқда. Ёнғин рўй берган бинони ижарага олган тадбиркор ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)