Ўзбекистон 2017 йилда илк бор 10 тоннага яқин асал экспорт қилди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган «Асал байрами» доирасидаги кўчма сессиясида билдирилди, деб хабар беради «Spot.uz».
Мамлакатда 13 мингга яқин асаларичилик субъекти борлиги маълум қилинди.
Айтилишича, жорий йилда Ўзбекистонда 15 минг тонна асал ва асаларичилик маҳсулоти олинди. 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 23 минг тоннадан ошади.
Асаларичиликни ривожлантиришга 36 миллиард сўм имтиёзли кредит йўналтирилди.
Изоҳ (0)