Украиналик мухолиф сиёсатчи, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили халқ томонидан ҳибсдан озод этилиб, Рада томон йўл олди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Муқаддам Саакашвили Украина расмийлари уни ҳибсга олишга тайёргарлик кўраётганини айтган эди. Бугун, 5 декабрь куни куч тузилмалари вакиллари унинг уйида тинтув ўтказди ва ушлаб кетишга уринди. Аммо тўпланган оломон сиёсатчини уларнинг қўлидан озод этди.
Шундан сўнг Саакашвили уларга бошчилик қилиб Рада биноси олдига борди ва митинг ташкил этди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, йиғилганлар «Банда йўқолсин!» деб қичқирмоқда. Саакашвили халқ олдида чиқиш қилмоқда.
«РИА Новости»га кўра, Рада атрофида ўраб олинган, қўриқлаш кучайтирилган.
Изоҳ (0)