Xiaomi бош суяги орқали товуш узатадиган Bone Conduction Earphones’нинг иккинчи авлодини тақдим этди.

Қулоқчин сувда сузиш учун махсус режимга эга. Суяк орқали эшиттириш технологияси товушни ташқи ва ўрта қулоқдан ўтказмасдан, тўғридан тўғри бош суяги орқали ички қулоққа етказиш имконини беради. Бундай инновацион технология туфайли қулоқчинлар сув остида ҳам аниқ ва тиниқ товуш бўлишини таъминлайди.
Гаджет ҳеч қандай смартфонга уланмаган тарзда, мустақил мусиқа ижро эта олади. Унинг ташқи корпуси сув ўтказмас бўлиб, фаол турмуш тарзини юритувчи шахслар учун мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқарувчи Suunto брендининг алгоритмларини қўллаб-қувватлайди. Бу эса машғулот пайтида босиб ўтилган масофа, тезлик, юрак уриши ва бошқа кўрсаткичларни кузатиш имконини беради.

Мусиқани смартфонсиз ва офлайн тинглаш учун қурилмада ички хотира мавжуд, бироқ унинг ҳажми ҳозирча ошкор этилмади. Бундай режим фойдаланувчиларга машғулот вақтида телефонни ўзлари билан олиб юриш заруратидан халос бўлишга имкон беради, сузиш вақтида эса ишончли гидроизоляцияни таъминлайди.
Bone Conduction Earphones 2 қулоқчинларининг нархи 699 юан (тахминан 100 доллар) этиб белгиланган. Гаджетни аллақачон Хитойда олдиндан буюртма қилиш мумкин, расмий савдолар эса 21 июлдан бошланади.
Изоҳ (0)