Киевда Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан қўлга олинган Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг адвокати мижозига қандай айбловлар қўйилганини маълум қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Саакашвили конституциявий тузумни ағдаришга уринишда айбланмоқда», — деди адвокат Павел Богомазов.
Ўз навбатида, Украина хавфсизлик хизмати Грузия собиқ президенти жиноий ташкилотларга шериклик ва уларнинг фаолиятини яширишда гумон қилинаётгани билдирди.
Олдинроқ Саакашвилининг Киевдаги квартирасида Украина бош прокуратураси ва хавфсизлик хизмати вакиллари тинтув ўтказди. Унинг ўзи қўлга олингани тақдирда кўп қаватли уй томидан сакрашни ваъда қилганди.
Изоҳ (0)