Каталониянинг “Барселона” клуби “Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго Гоэсга қизиқиш билдирмоқда. UOL нашрининг ёзишича, “кўк-анорранглилар” футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга кирган.

Манбага кўра, Каталония клуби 24 ёшли бразилиялик футболчига қизиқаётганини воситачилар орқали билдирган. Агар Родриго “Реал”ни тарк этишга қарор қилса, “Барселона” музокараларга тайёрлигини маълум қилган.
Родригонинг келажаги борасидаги саволлар сўнгги ҳафталарда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида асосан захирада қолдирилди. Ушбу футболчини жамоада кетишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳозирда Родригога “Ливерпуль”, “Арсенал” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)