Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Жеймс Макейти ёзги трансфер ойнаси вақтида “шаҳарликлар” сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти футболчини 40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унинг хизматларига Англия Премьер Лигасининг икки вакили — “Вест Ҳэм” ва “Ноттингем Форест” ҳамда Германиянинг “Айнтрахт” (Франкфурт) клублари қизиқиш билдирмоқда. Ушбу жамоалар Макейтини ёзги трансфер ойнаси вақтида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Футболчининг “Манчестер Сити”ни тарк этиш эҳтимоли юқори. Сабаби клубдаги рақобат сабаб Жеймс захирад қолиб кетиши мумкин. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсум Жеймс Макейти “Манчестер Сити” сафида жами 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)