Суриянинг Хомс шаҳрида йўловчи автобуси портлаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция бошлиғининг сўзларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, автобус ҳукумат томонидан бошқариладиган Хомс шаҳрининг Акрам тумани ҳудудида портлаган.
Портлашнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)