Аргентина мудофаа вазири Оскар Агуад мамлакат ҳукумати вакиллари ўртасида биринчи бўлиб 15 ноябрь куни йўқолган «Сан Хуан» сувости кемасининг 44 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлганини ошкора тан олди, деб ёзади «ТАСС».
Мудофаа вазири бу ҳақда телеканаллардан бирига берган интервьюсида айтиб ўтган. Вазир телеканал журналистининг сувости кемаси экипаж аъзоларининг барчасини ҳалок бўлган деб ҳисоблаш мумкинлиги тўғрисидаги саволига «Худди шундай», деб жавоб берган.
У, шунингдек, кема йўқолганидан сўнг ўтган давр ичида ва қийин шароитларда инсон яшаб қолиши мумкин эмаслигига асосланиб, аввалроқ қутқарув операциясини тўхтатиш ва сувости кемасини излашга эътибор қаратиш ҳақида қарор қабул қилинганини қўшимча қилди.
Агуад вақт лимитини ўрнатадиган ва операциянинг кейинги босқичи — излаш жараёнига ўтиш зарурлигини билдирувчи халқаро нормалар борлигини ҳам эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)