Германия ғарбидаги Саарбрюккен шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жабрланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қурбонлардан бири ўт ўчирувчилар келгунга қадар ўзини деразадан ташлагани билдирилмоқда.Ёнғин содир бўлган турар жойда 57 киши истиқомат қилган. Офатни бартараф этишда 100 га яқин қутқарувчи иштирок этди.
Мазкур ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)