Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея ўртасида уруш эҳтимоли айни пайтда жуда юқори. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Хавф-хатар кун сайин ортиб бормоқда. Шимолий Кореянинг ядровий имкониятларини узоқ масофаларга етказишга мунтазам уриниши Қўшма Штатлар ва бутун дунёга бевосита таҳдид солмоқда», — деди Макмастер.
АҚШ президенти маслаҳатчисига кўра, Қўшма Штатлар Ким Чен Инни режаларидан воз кечишга кўндириш учун иттифоқдошлари билан бирлашишиши зарур.
Изоҳ (0)