Каталониянинг лавозимидан четлатилган етакчиси Карлес Пучдемон Испанияга экстрадиция қилинишига қарши курашаётгани сабабли минтақада 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловга қадар Бельгияда қолади. Бу ҳақда унинг адвокати Жауме Алонсо Куэвиллс маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Улар Брюсселда 21 декабргача қолади ва бу, ҳисоб-китобларимга кўра, январь ўртасига қадар давом этиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, улар апелляцияга мурожаат этади», — деди адвокат Бельгияга октябрда қочган Пучдемон ва унинг 4 нафар собиқ вазирига ишора қилиб.
Пучдемон Каталония парламентига сайловларни автономия мустақиллиги учун референдумнинг иккинчи раунди сифатида кўраётганлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)