Исроилда 20 мингга яқин киши бош вазир Биньямин Нетаньяхуни коррупция билан боғлиқ суриштирувлардан четлатишга қаратилган қонунчилик ташаббусларига норозилик сифатида Тель-Авив кўчаларига чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қатнашчилар ўз намойишларини «шармандалик марши» деб атади.
Ҳукумат раҳбарининг тарафдорлари парламент орқали биринчиси полицияга бундай текширувлар натижалари бўйича тавсияларни чоп этишни ман этиш, иккинчиси эса амалдаги бош вазирга жиноий таъқибдан дахлсизлик тақдим этишга қаратилган қонунларни ўтказишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Биньямин Нетаньяху бизнес вакилларидан қимматбаҳо совғалар олиш ва ҳукумат фаолиятини ижобий ёритиш бўйича «Едиот Ахронот» ноширлик уйи эгаси билан тил бириктиришга уринишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)