Гондурасда президентлик сайловлари натижаларини эълон қилиш кечиктирилаётгани сабабли юзага келган тартибсизликлар давомида ҳалок бўлганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ норозилик намойишлари давомида бир киши ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани билдирилганди.
Mundo нашрига кўра, қурбонлар орасида 14 ёшли ўсмир ҳам бор. Полиция ҳозирча ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини тасдиқламади.
Мамлакатда вазият кескинлашгани сабабли Гондурас ҳукумати 1 декабрь, жума куни кечки пайтдан бошлаб комендантлик соати жорий этди. Мазкур тартиб 10 кун давом этади.
Изоҳ (0)