Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ тарафдори бўлган ҳарбийлар пойтахт Сано ҳудудининг 75 фоизини назоратига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Республика гвардияси пойтахтнинг жанубий ва шарқий томонида 75 фоиз ҳудудни эгаллади. Чекланган миқдордаги хусийлар билан ўқтин-ўқтин жанглар давом этмоқда», — деди Салоҳ тарафдорларига мансуб кучлардаги манба.
Манбага кўра, гвардия президент саройи, қатор ҳарбий лагерлар, Сано халқаро аэропорти ва полиция академисини қўлга олди.
2 декабрь, шанба куни рўй берган гвардия ва исёнчи хусийлар ўртасидаги тўқнашувларда икки томондан камида 90 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)