Яман Умумхалқ конгресси бўлинмалари Сана халқаро аэропортини тўлиқ назорат қилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Al Hadath телеканалига кўра, мамлакат собиқ президенти Али Абдулла Салоҳни қўллаб-қувватловчи кучлар ҳаво бандаргоҳи ҳудудидан исёнчи-хусийларни сиқиб чиқарган.
Бироқ мазкур ахборот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Аввалроқ телеканал конгресс бўлинмалари давлат телевидениеси ва агентлиги биноларини ҳам ўз назоратига олгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)