Туркия диний ишлар бошқармаси («Диёнат») 1 декабрь, жума куни эркакларнинг ўз сочларини қора рангга бўяшига йўл қўймайдиган фатвони чиқарди, деб хабар берди «РИА Новости».
«Соч, соқол ва мўйловларни бўяш орқали одамларни алдаш мақсад қилинмаган бўлса, унда мумкин. Бироқ эркаклар ўз сочини қора рангга бўяши Ислом дини бўйича ножоиздир», — дейилади бошқарманинг намозхонлар саволига қайтарган жавобида.
Бундан ташқари «гуноҳни тарғиб этиш»да хизмат қилувчи мусиқаларга ҳамда алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда ишлашга тақиқ қўйилди. Бунда фақатгина «яшаш учун бошқа имкониятлар бўлмаган» ҳолатда истисно қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)