Оқ уй ходимлари бинони суварак ва сичқонлар босиб кетганлигидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Умумий хизматлар маъмурияти (GSA) ҳужжатларида сўз боради, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Сўнгги икки йил ичида GSA ходимларига АҚШ президенти маъмуриятининг биноси сичқонлар, сувараклар ва чумолиларга тўлиб кетгани борасида бир неча бор шикоят келиб тушган.
2017 йилда Оқ уй ходимлари бинодаги мебелларни алмаштириш ва марказий истиш тизимини таъмирлаш бўйича бир неча бор сўров берган.
Изоҳ (0)