Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси мамлакатни қамал қилишни тўхтатганидан сўнг, чегарадош давлатлар билан мулоқотни қайтадан бошлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бунгача исёнчи-хусийлар билан бир тарафда бўлган собиқ президент «қўшни давлатлар билан муносабатларда янги саҳифа очиш» ва ўт очишни тўхтатишга чақирди.
У ўзининг собиқ иттифоқдошлари — хусийларни «тажовузкорона ҳаракатлар»да айблади ва Яман халқини хусийларга қарши чиқиш, Умумхалқ конгресси раҳбарияти кўрсатмаларига риоя этишга даъват этди.
Изоҳ (0)