Остонада Йўл харитаси имзоланганидан сўнг, Қозоғистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарани қўриқлашнинг одатий вариантига ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Йўл харитаси имзоланиши якунлари бўйича томонлар жорий йил 3 декабрдан бошлаб Қозоғистон чегара хизмати икки давлат чегарасининг барча ўтказиш пунктларида қўриқлашнинг кучайтирилган кўринишидан одатий вариантига ўтиши тўғрисида келишиб олди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2 декабрь, шанба куни Остонада Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари Тўлқинбек Абдигулов икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Йўл харитасини имзолаган эди.
Изоҳ (0)